Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Қозоғистон 54та шартнома имзолади

Ўзбекистон ва Қозоғистон  54та шартнома имзолади

Ўзбекистон Қозоғистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари ТОП-5 рўйхатига кириши мумкин. Шу йил 9 ойида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2,9 млрд $дан ошди.

Туркистонда III минтақалараро ҳамкорлик форумида Қозоғистон бош вазир Асқар Мамин ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов савдо-иқтисодий, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, транспорт, сув-энергетика ва туризм соҳаларда ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилишди.

✍🏻Машинасозлик, агросаноат, қурилиш материаллари, электротехника, тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш бўйича 611,3 млн $ 54та шартнома имзоланди.

Оролбўйи экологик муаммоларини ҳал этиш бўйича қўшма лойиҳалар давом этади. “Орол денгизининг қуриган тубида саксовул плантацияларини экиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни таклиф қиламиз, – деди Қозоғистон бош вазири.

Киритилди: 21:31 27.11.2021. Ўқилди: 2567 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!