Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Қирғизистон 2025–2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолади

A A A
Ўзбекистон ва Қирғизистон 2025–2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолади

Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Бахтиёр Саидов ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

"Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев билан учрашганимиздан хурсандмиз. Биз стратегик шерикликни чуқурлаштириш, хусусан, савдо-иқтисодий алоқалар ва чегара инфратузилмаси йўналишларида самарали ва очиқ фикр алмашдик. Шунингдек, минтақавий интеграция ва барқарор ривожланиш соҳасидаги саъй-ҳаракатларимизни мувофиқлаштириш муҳимлигини ҳам муҳокама қилдик", — деди у.

Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон Президентининг Қирғизистонга Давлат ташрифига тайёргарлик кўриш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси ҳам имзоланди.

Киритилди: 06:56 31.07.2025. Ўқилди: 1524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!