Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Қатар стратегик ҳамкорлик шартномаси имзолади

Ўзбекистон ва Қатар стратегик ҳамкорлик шартномаси имзолади

Кеча, 15 апрель куни Ўзбекистон ва Қатар икки томонлама стратегик шериклик шартномасини имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.

Билдирилишича, “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” Стратегик мулоқоти Ташқи ишлар вазирларининг 2-йиғилиш доирасида ўтказилган учрашувда бир қатор ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилган.

“Ўзбекистон ва Қатар икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик мақомига кўтариш орқали муҳим қадам ташлаганини мамнуният билан маълум қиламиз. Тошкентда Қатар Бош вазири ва Ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жасим Ол Соний Жаноби Олийлари билан биргаликда Икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битимни имзоладик”, дейди вазир Саидов.

Маълумот учун, Ўзбекистон Қатар билан илк дипломатик муносабатлар 1997 йилнинг ноябрь ойида ўрнатган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қатар Бош вазири ва Ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жасим Ол Соний Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлган ва у билан трансафғон темирйўли лойиҳасини муҳокама қилганди.

Киритилди: 14:10 16.04.2024. Ўқилди: 476 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!