Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Корея Республикасига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикерининг ўринбосари Ким Сан Хи билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди .

Давлат бошқаруви тизимида демократик асосларни кенгайтириш, ижро этувчи ҳокимият органлари устидан парламент назоратини амалга ошириш ва қонунчилик базасини, жумладан, бизнес ва инвесторлар билан муносабатларни тартибга солувчи нормаларни такомиллаштиришга доир тажриба алмашиш тўғрисида келишувга эришилди.

Шунингдек, учрашув якунида қўшма ташаббуслар ва ҳамкорлик дастурларини илгари суришда синергетик самарага эришиш мақсадида икки мамлакат парламентлари ва ҳукуматлари ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича алоҳида келишувларга эришилди.

Киритилди: 19:05 26.11.2021. Ўқилди: 1752 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!