Тожикистонда бўлиб ўтган “CAFA U-20 Championship” турнирида Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги терма жамоамиз бош совринни қўлга киритди.
Турнир давомида футболчиларимиз барча учрашувларда ғалаба қозониб, бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади ва 12 очко жамғарган ҳолда мусобақа ғолибига айланди.
Мусобақа якунига кўра Ўзбекистон U-20 терма жамоаси “Fair Play” совринини қўлга киритди. Шунингдек, мусобақанинг энг яхши дарвозабони — Нематуллоҳ Рустамжонов, энг яхши футболчиси — Азизбек Тўлқинбеков ҳамда мусобақа тўпурари сифатида Қувончбек Абраев эътироф этилди.