Ўзбекистон U-17 терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Испанияда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.
17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғинини якунлаб, Испаниянинг Албир шаҳрига йўл олди.
Сергей Чигодаев шогирдлари Испаниядаги йиғин давомида икки кучли рақибга қарши майдонга тушади. Жамоа 25 август куни Уругвай U-17 терма жамоаси билан куч синашса, 27 август куни Испания U-17 терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Ушбу учрашувлар Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнининг бир қисми ҳисобланади.