Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Покистонда

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Покистонда

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегацияни Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф қабул қилди.

Вазиримиз қардош давлат етакчисига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Суҳбат чоғида ўзаро муносабатни янги босқичга кўтариш, икки томонлама ва минтақавий алоқаларнинг улкан истиқболи ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги мулоқот юзасидан фикр алмашилди. Иқтисодий, инвестициявий, парламентлараро, маданий ва икки халқ ўртасидаги муносабатни кенгайтиришга қаратилган ҳар томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга ўзаро тайёрлик маъқулланди.

Б.Саидов Бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар вазири, сенатор Муҳаммад Исҳоқ Дар билан ҳам учрашиб, сиёсий ва иқтисодий мулоқотни фаоллаштириш, барча соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини атрофлича муҳокама қилди. Очиқ ва ўзаро ишончга асосланган ёндашув орқали барча соҳалардаги алоқани ривожлантиришга тайёрлик қайд этилди.

Покистонга ташриф давлатларимиз ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилганининг 32 йиллиги арафасида амалга оширилаётгани аҳамиятга молик.

Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари Исломобод шаҳрига ташрифи давомида савдо вазири Жам Камол Хон, хусусийлаштириш вазири Абдул Алим Хон, Миллий озиқ-овқат хавфсизлиги ва тадқиқот вазири Рана Танвир Ҳусайн ҳамда Покистон темир йўллари раиси Сайид Мазҳар Али Шоҳ билан ҳам кўришди.

Мулоқотлар давомида иқтисодий дипломатияни ривожлантириш, ҳудудлараро шерикликни фаоллаштириш, транспорт, логистика, инвестиция ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

2-3 май кунлари бўлиб ўтган Тошкент халқаро инвестиция форумида Покистоннинг йирик компаниялари иштирок этгани ва самарали учрашувлар ўтказгани мамнуният билан қайд этилди.

Киритилди: 13:15 09.05.2024. Ўқилди: 816 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!