Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, Тимур Васикович Машанпин Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Т.Машанпин тайинловга қадар "UNICON.UZ" - Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонаси директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 февралдаги ПҚ-91-сон Қарорининг 6-бандига мувофиқ Агентлик директорининг рақамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилган.