Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон терроризм жаҳон индекси рўйхатининг нечинчи ўрнида?

Ўзбекистон терроризм жаҳон индекси рўйхатининг нечинчи ўрнида?

Ўзбекистон терроризм жаҳон индекси рўйхатининг қарийб энг охирги қаторида, яъни 2018 йилда 134-ўринни эгаллаган.

"Uz24.uz" нашрининг ёзишича, Ироқ, Афғонистон ва Нигерия етакчи учликка киритилган. Тожикистон – ўртада, 74-қаторда, Россия эса 34-қаторда жойлашган.

Терроризм жаҳон индекси (GTI) “терроризм таъсирини” акс эттиради ва турли ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлари ҳамда радикал оқимлар пайдо бўлишининг геосисёсий омиллари таҳлилида тузилади. Рейтингда жами 163 та давлат келтирилган.

Ўзбекистон терроризмга қарши фаол кураш олиб бормоқда. 21-24 ноябрь кунлари ушбу муаммони халқаро миқёсида “Ўзбекистон-Европа” Ҳамкорлик кенгаши мажлисида ва “Европа иттифоқи-Марказий Осиё” ҳудудлараро учрашув доирасида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов муҳокама қилган эди.

 

Киритилди: 10:30 06.12.2018. Ўқилди: 1459 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!