Ўзбекистон терма жамоаси FIFA Series доирасида Габонга қарши баҳс олиб борди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйинда меҳмонлар 6-дақиқада Тедди Аверлант томонидан урилган гол эвазига олдинга чиқиб олишди. 13-дақиқада Элдор Шомуродов Азиз Ғаниевнинг стандартдан узатган узатмасини голга айлантирди.
59-дақиқада вакилларимиз яна бир голни стандартдан сўнг киритишди. Жаҳонгир Ўрозов гол муаллифи.
90+4-дақиқада Алишер Одилов қарши ҳужум орқали ўйинга якуний нуқтани қўйди - 3:1.
Фабио Каннаваро шогирдлари 30 март куни Венесуэла билан тўқнаш келади.
27.03.2026 | Тошкент «Бунёдкор» стадиони
Голлар: Тедди Аверлант 6 (0:1), Элдор Шомуродов 13 (1:1), Жаҳонгир Ўрозов 59 (2:1), Алишер Одилов 90+4 (3:1)
Ўзбекистон: Ўткир Юсупов, Ҳожиакбар Алижонов (Беҳруз Каримов, 76), Рустам Ашурматов, Отабек Шукуров (Умарали Раҳмоналиев, 90+2), Одил Ҳамробеков (Акмал Мозговой, 76), Азиз Ғаниев (Достон Ҳамдамов, 76), Остон Ўрунов (Алишер Одилов, 76), Шерзод Насруллаев (Фарруҳ Сайфиев, 90+2), Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев, 88), Умар Эшмуродов, Жаҳонгир Ўрозов.
Габон: Франсуа Бекале, Нзе Багнама (Ноа Лемина, 82), Йохан Обианг, Тедди Аверлант (Эдлин Матоути, 82), Уриэ Мбула, Шеви Бабика, Омфиа Мик, Давид Самбисса (Бен Кабинамбеле, 46), Жереми Ойоно, Дидье Ндонг.
Огоҳлантириш: Канга (69).