Шахмат бўйича Ўзбекистоннинг биринчи эркаклар жамоаси Самарқанддаги 46-шахмат олимпиадасида биринчи ўринни қўлга киритди.
Сўнгги 11-турда Украинага қарши ўйин якунланмасдан чемпионлик кафолатланди, чунки жамоанинг чемпионлик курашидаги асосий рақиби бўлган Ҳиндистон Венгрия билан дуранг ўйнаб қўйди ва Ўзбекистон биринчи ўринни ўзида сақлаб қоладиган бўлди.
Бу Ўзбекистон учун иккинчи олимпиада чемпионлиги бўлмоқда. Бундан 4 йил олдин, 2022 йил Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳрида ўтказилган олимпиадада ҳам Ўзбекистон вакиллари биринчиликни олганди. 2024 йил Венгриянинг Бухарест шаҳрида ўтказилган олимпиадада бронза медаллари қўлга киритилганди.