Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон сайёҳлик рекордини яна янгилади: май ойида 1,1 миллион нафарга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрди

Ўзбекистон сайёҳлик рекордини яна янгилади: май ойида 1,1 миллион нафарга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрди

2025 йил май ойида Ўзбекистонга 1,1 миллион нафарга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрди. Бу кўрсаткич ўтган ойдаги рекордни янгилади - ўшанда сайёҳлар сони биринчи марта миллиондан ошганди. Бундай ўсишга туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли эришилмоқда. Мамлакат янада очиқроқ бўлиб, бошқа давлатлар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда. Ўзбекистон Президентининг туризмни ривожлантиришга қаратилган Фармон ва қарорларидаги соҳага инвестицияларни жалб этиш, визасиз режимни кенгайтириш ҳамда халқаро кўргазма ва форумларда иштирок этиш каби йўналишлар муҳим ўрин тутмоқда. Буларнинг барчаси Ўзбекистонни хорижий сайёҳлар учун тобора жозибадор мамлакатга айлантирмоқда. Келажакда туризм инфратузилмасини янада такомиллаштириш, хизматлар сифатини ошириш ва диверсификация қилиш, жаҳон сайёҳлик бозорида Ўзбекистоннинг такрорланмас ҳамда рақобатбардош йўналиш сифатидаги обрўсини мустаҳкамлаш ишлари давом эттирилиши режалаштирилган.

Киритилди: 16:40 11.06.2025. Ўқилди: 717 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!