Ўзбекистон республика валюта биржаси Бош директори Рашид Усманов Қирғизистон фонд биржаси (ҚФБ) раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида ЎзРВБ ва ҚФБ ўртасидаги ҳамкорликнинг турли йўналишлари, жумладан, валюта бозори ва давлат қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш, шунингдек, савдо ва дастурий комплексларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Меҳмонлар ЎзРВБ томонидан биржа инфратузилмасини такомиллаштириш, савдо-клиринг ва депозитарий тизимларини модернизация қилиш бўйича олиб борилаётган ишларни юқори баҳолаб, ушбу соҳада ЎзРВБ тажрибасини жорий этишга қизиқиш билдирди.