Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон президенти Хитойга ташриф буюради

Ўзбекистон президенти Хитойга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев 24 27 апрель кунлари Бир макон, бир йўл иккинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Хитойда бўлади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан жорий йил 24 27 апрель кунлари Бир макон, бир йўл иккинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Хитойда бўлади, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Форум ишида 40 дан зиёд хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда. Анжуман кун тартибидан минтақадаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, узоқ муддатли тараққиётнинг янги манбаларини излаб топиш борасидаги шерикликни фаоллаштириш, яшил иқтисодиёт ва инновацияларни илгари суриш, устувор инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ўрин олган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзиньпин ва Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Ли Чжаньшу билан учрашувлар ўтказади.

Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Президент форумда иштирок этадиган хорижий давлатлар делегациялари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан қатор икки томонлама музокаралар ўтказади.

Manba: gazeta. uz

Киритилди: 21:16 22.04.2019. Ўқилди: 1471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!