Бугун 22 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Озарбайжон — Туркманистон — Ўзбекистон» форматидаги уч томонлама саммитда иштирок этиш учун 22 август куни амалий ташриф билан Туркманистонга боради.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, ташриф Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан амалга оширилади.

Тадбир «Аваза» миллий туристик зонасида бўлиб ўтади. Ҳамкорликни, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Бир қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган, дейилади ҳисоботда.

Президент саммит доирасида икки томонлама музокаралар ҳам ўтказади.

Киритилди: 23:45 21.08.2025. Ўқилди: 1327 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!