Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган президент фармони лойиҳасига кўра, ҳар йили декабр ойининг охирги ўн кунлиги ва январ ойининг биринчи ўн кунлиги оралиғида Ўзбекистон Республикаси професссионал таълим муассасалари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабаларининг ҳар йилги икки ҳафталик қишки таътилини ўтказиш таклифи берилмоқда.
Қишки таътил бошланишидан 10 кун аввал авиа ва темир йўл чипталарининг тўлиқ қийматидан 50 фоизли чегирма кўзда тутилади.