Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон “Осиё болалари” ўйинларида умумжамоада 1-ўринни эгаллади

Ўзбекистон “Осиё болалари” ўйинларида умумжамоада 1-ўринни эгаллади

Ўзбекистон спорт делегацияси Россия Федерациясининг Якутск шаҳрида поёнига етаётган “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларида олтин медаллар ҳисобида умумжамоада ғолибликка эришди.

Мамлакатимиз спортчилари 36 та олтин, 31 та кумуш ва 21 та бронза, жами 88 та медалга эга чиққан ҳолда умумжамоа ҳисобида ғолибликка эришди.

Айниқса, курашчи ёшларимизнинг 8 та олтин, 1 та кумуш медалга сазовор бўлиши, боксчиларимизнинг 7 та олтин 7 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга чиқиши умумжамоадаги ўрнимизни энг юқори поғонага чиқишида муҳим омил бўлди, дейиш мумкин.

Ўзбекистон “Осиё болалари” ўйинларида умумжамоада 1-ўринни эгаллади

Олтин медаллар ҳисобида 31 та олтин медаль жамғарган Россия Федерациясининг Сибирь жамоаси 2-ўриндан жой эгаллади.

Айтиш лозимки, эртага 6 июль куни “Осиё болалари” ўйинларининг сўнгги кунида волейбол баҳслари ўтказилса-да, унинг финал ва ярим финалида ўйналадиган медаллар умумжамоа жойлашувига таъсир кўрсата олмайди.

Эслатиб ўтамиз, эртанги волейбол мусобақаларининг ярим финалида Ўзбекистон жамоаси бронза медали учун кураш олиб боради. Ўйинларнинг тантанали ёпилиш маросими эртага, 6 июль куни ташкил этилади.

Киритилди: 23:34 05.07.2024. Ўқилди: 1007 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!