Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар бўйича халқаро Open Data Inventory (ODIN) рейтингида 2024 йил натижаларига кўра, 198 та мамлакат орасида 83 балл билан 12-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолди.
Миллий статистика қўмитаси томонидан “Статистика” интеграллашган ахборот тизими (СИАТ) порталининг ишга туширилиши ва унинг имкониятлари Open Data Watch ташкилоти экспертлари томонидан ижобий баҳоланган ҳамда Open Data Inventory рейтингида Ўзбекистоннинг ижобий натижа қайд этишига муҳим омил бўлган.
Маълумот учун, Open Data Inventory (ODIN) – очиқ маълумотлар сиёсатини илгари суриш, расмий статистика камчиликларини аниқлаш, миллий статистика органлари билан маълумотлардан фойдаланувчилар ўртасида мулоқотни яхшилаш ва очиқликни баҳолайди.