Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси Кореяда халқаро мусобақада ғалаба қозонди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси Кореяда халқаро мусобақада ғалаба қозонди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси Кореяда ўтказилган халқаро мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Кореянинг Конгвандо провинцияси Инже шаҳрида иккинчи марта Халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақаси ташкил қилинди. Унда жами 13 та жамоа, жумладан, АҚШ, Австралия, Ўзбекистон ва Камбоджа давлатларидан 500 дан ортиқ ҳарбий хизматчи иштирок этди.

Очилиш маросимига раислик қилган Корея Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғи Пак Ан-Со: “Мазкур беллашув ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун қимматли пойдеворга айланади”, дея фикр билдирди.

Мусобақада ҳар бир жамоа тасодифий қуръа ташлаш орқали беллашувга киришди. Ҳар бир жамоа оператив режани ишлаб чиқиш ва миллий келишув бўйича мажбуриятларни бажариш, бу орқали бўлинмаларнинг қўшма операциялари учун зарур бўладиган кўникма ва тажриба оширишга муваффақ бўлди.

Баҳолаш жараёни иштирокчи гуруҳлар шартлар тўлиқ бажарилгани, “омон қолиш” даражаси, жанговар ҳаракатлар қоидаларига риоя қилингани, жанговар ҳаракатлар тактик вазиятга мос келишини ҳар томонлама таҳлил қилиш натижаларини хабардор қилиш орқали ўтказилди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси мазкур Халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақасида иккинчи бор ҳам иштирок этиб, энг юқори натижани қайд этди. Ўтган йилги ҳам ўзбекистонлик ҳарбийлардан иборат жамоа пешқадамликни қўлдан бой бермаган эди.

Киритилди: 09:23 15.09.2024. Ўқилди: 694 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!