Узоқ муддатли ривожлантириш концепциясини сифатли ишлаб чиқиш ва истиқболсиз лойиҳаларга йўл қўймасликни таъминлаш мақсадида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси иқтисодиётнинг асосий соҳаларини ислоҳ қилиш дастурларида кўмаклашиш ва амалга ошириш учун етакчи халқаро экспертларни жалб қилади:
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Геология давлат қўмитасига «Ўзбекистон ҳаво йўллари», «Ўзбекэнерго», «Ўзкимёсаноат», «Ўзбекнефтгаз» ва бошқа бошқармалар билан биргаликда 1 августга қадар мазкур ташкилотлар билан келишув ва битимлар имзолаш, 10 августга қадар эса улар билан ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.