Иссиқкўлдаги пансионатлар фаолияти тўғрисидаги халқаро шартнома Ўзбекистон президенти томонидан тасдиқланди.
Бу ҳақида бугун Чўлпон отада бўлиб ўтган ҳукуматлараро комиссия учрашувида ушбу ҳақида келишувга эришилди.
Гап “Олтин қум”, “Дилором”, “Роҳат” вa “Бустон” оромгоҳлари ҳақида кетмоқда. Айни дамда пансионатлар рентабелсиз, хоналар яроқсиз ҳолга келган. Ўзбекистон томони ҳар бир пансионатга 15-20 миллион сармоя киритишни режалаштирган.
Қирғизистон ушбу объектларга эгалик ҳуқуқини Ўзбекистонга ўтказади. Ўзбекистон эса ушбу объектларга бўлган мулк ҳуқуқини амалга ошириш учун ваколатли ташкилотларни белгилайди.
«Тошкент механика заводи» акциядорлик жамиятига «Марказий Осиёнинг олтин қумлари» пансионати, Миллий Банкка «Роҳат-НБУ» уйи, «Асакабанк»га «Дилором» пансионати, «Ўзсаноатқурилишбанк»га «Бўстон» пансионатига нисбатан ваколат берилади.
Ушбу пансионатлар совет даврида Ўзбекистонга тегишли бўлган ва 2016 йилда Қирғизистон балансига ўтказилган эди.