Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида тўрт поғона юқорилади

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида тўрт поғона юқорилади

Ирландиянинг Оокла компанияси 2020 йил январь ойи натижаларига кўра дунёдаги мобил ва симли интернет тезлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган Speedtest.net глобал ойлик рейтинги маълумотларини эълон қилди.

Ўзбекистон бу рейтингда 4 поғона юқорилаб интернет тезлиги ўсиши бўйича яхши натижа кўрсатди.

Мамлакатимиз умумий рейтингда дунёнинг 176 мамлакати орасида (йил давомида 15 поғона юқорилаб) 104-ўринга кўтарилди. Бу йил давомида кузатилган энг юқори ўсишдир.

2020 йил январь ойи натижаларига кўра, мамлакатимиз интернет тезлиги бўйича Грузия (107-ўрин), Озарбайжон (116-ўрин), Тожикистон (109-ўрин) ва Туркманистон (176-ўрин) каби давлатларни ортда қолдирди.

Сўнгги бир йил ичида Ўзбекистонда интернет тезлиги 2,4 баравар ошиб, 2019 йил январидаги 10,89 Мбит/с дан 2020 йил январь ойида 25,75 Мбит/с гача (Download) етди.

Мобил интернет тезлиги бўйича ҳам Ўзбекистон 2019 йил декабрига ҳолатига нисбатан ўз ўрнини яхшилаб, икки поғона юқорилаб 132-ўринга кўтарилди (йилига 5 поғона кўтарилиш).

Speedtest ўз рейтингини ушбу хизмат орқали интернетга уланиш тезлигини текширган фойдаланувчилар томонидан олинган маълумотлари асосида яратади.

Киритилди: 12:48 19.02.2020. Ўқилди: 1884 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!