Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон ҳақидаги махсус видео

A A A
Ўзбекистон ҳақидаги махсус видео

Жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Хива ва Бойсун шаҳарларида Халқаро аэронавтика ассоциацияси делегацияси вакиллари иштирокида  аэростатлар парвозлари амалга оширилган эди.

Халқаро аэронавтика федерацияси Ўзбекистонга сафари чоғида тасвирга олинган видеолар асосида қизиқарли ролик тайёрлаб, уни ўзбекистонликлар эътиборига ҳавола қилди. Видеоролик Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси сайтида намойиш этилди.

KUN.UZ мухбири швейцариялик Питер ва Регина Блазерлар билан боғланганида улар KUN.UZ ўқувчилари ва Ўзбекистон аҳлига ўзларининг самимий табрикларини етказишди:

"45 йил илгари биз кичик бир автомобилда Швейцариядан Афғонистонга саёҳат қилганмиз, ўшандан буён Ўзбекистонга бориш ҳақида орзу қилардик. Бугунга келиб бизнинг орзуларимиз амалга ошди ва биз бундан беҳад хурсандмиз. Ўзбекистонда бўлганимизда бу гўзал юртнинг одамларини кўриб, уларнинг дунёдаги энг меҳмондўст халқ эканига ишонч ҳосил қилдик. Келгусида бу мамлакатга яна бориш истагидамиз, албатта. Фурсатдан фойдаланиб, KUN.UZ ўқувчилари ва бутун ўзбек халқини қутлуғ Мустақиллик байрами билан муборакбод этамиз ҳамда уларга дунёдаги энг эзгу тилакларни тилаб қоламиз".

Киритилди: 20:24 31.08.2018. Ўқилди: 1847 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар