Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон Грузия портида омборлар қуриш учун 18 млн доллар сармоя киритади

Ўзбекистон Грузия портида омборлар қуриш учун 18 млн доллар сармоя киритади

Ўзбекистон Грузиянинг Поти шаҳридаги эркин саноат зонасида (СИЗ) омбор терминали қурилишига 50 миллион лари (18,3 миллион доллар) сармоя киритади. Бу ҳақда "Smart press" нашри хабар берди.

"Янги омбор терминалидаги юклар Ўзбекистондан олиб келинади ва Европага экспорт қилинади. Шунингдек, юклар қарама-қарши йўналишда ҳам ташилади, яъни Потидан Европа товарлари Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига ҳам етказилади", дейди хабарда СИЗ директори Давид Эбралидзе.

Тадбиркорлик схемасига ўзбек пахта хомашёси, ипак ва Ўзбекистон енгил саноати тайёр маҳсулотларини импорт қилиш, уларни АҚШ, Канада ва Японияга экспорт қилиш киради.

Хабарда, бош схема, лойиҳа ҳужжатлари, шунингдек, муҳандислик-геологик тадқиқотлар тайёргарлик босқичида экани маълум қилинган.

Киритилди: 23:38 28.09.2024. Ўқилди: 1188 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!