Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон фуқаролари Мордовияда ЙТҲга учради, икки нафари ҳалок бўлган

Ўзбекистон фуқаролари Мордовияда ЙТҲга учради, икки нафари ҳалок бўлган

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Мордовияда ўзбекистонликлар ЙТҲга учрагани ҳақида хабар берди.

Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра 2019-йилнинг 25-май куни Мордовия Республикаси (Россия) ҳудудидан ўтадиган М5 “Урал” трассасида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси кетаётган "Спарк" автомобили йўлнинг қарама-қарши йўналиш қисмига ўтиб кетиб қаршисидан келаётган юк машинасига урилиб кетган.

Натижада ҳайдовчи Дадахонов Носиржон (1961-йилда туғилган), ва йўловчи Жамолиддинов Дилшодбек (1991-й.да туғилган), олинган жароҳатдан воқеа жойида вафот этган.

Фуқаролар Қодиров Абдуғаффор (1969-й.да туғилган), ва Холиқов Абдиқодир (1969-й.да туғилган), Зубова Поляна туман шифохонасига жароҳат билан ётқизилган.

Уларнинг ҳолати, тиббиёт ходимлари берган маълумотга кўра, оғир барқарор.

Бош консулхона томонидан маҳаллий ҳукумат органлари билан алоқа ўрнатилган ва вазият назоратга олинган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдириб қолган.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Волга бўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудидаги ўзбекистонликлар зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-967-772-66-00.

 

Киритилди: 11:48 26.05.2019. Ўқилди: 1677 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!