Бугун 10 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон - Эрон учрашувига ташриф буюрадиган мухлислар огоҳлантирилди!

Ўзбекистон - Эрон учрашувига ташриф буюрадиган мухлислар огоҳлантирилди!

10 октябрь куни Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ЖЧ саралаш баҳслари доирасида ўзаро учрашади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ўйинни «Бунёдкор» стадионида томоша қилиш истагида бўлган ҳамюртларимиздан жамоат тартибига қатъий риоя этиш, мухлислик маданиятига амал қилишни сўрайди.

«Майдонга тушиш қатъиян ман этилади! Аввалги учрашувлардан бирида ОФК томонидан белгиланган қоидаларни қўпол равишда бузиб, майдонга югуриб чиққан ва шу орқали тартибсизлик юзага келтирган мухлисларга нисбатан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан маъмурий ҳамда моддий жазо қўлланилгани ҳақида эслатиб ўтмоқчимиз.

Футболдан завқ олиб, қоидаларни бузмай, стадионда фаолият олиб борадиган юзлаб инсонлар меҳнатини ҳурмат қилиб, юқори кайфиятда учрашувга ташриф буюришингизни сўраб қоламиз», - дейилади хабарда.

Киритилди: 20:53 09.10.2024. Ўқилди: 961 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!