Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг 37 ёшли ходими вафот этди

A A A
Ўзбекистон Бош прокуратурасининг 37 ёшли ходими вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Бош прокуратура масъул ходими Алишер Ҳошимов коронавирус инфекцияси таъсиридан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

«Xabar.uz»нинг маълум қилишича, Бош прокуратура матбуот хизмати ходимнинг вафотини тақсдиқлаган ва марҳум вирус инфекциясидан эмас, балки инсульт оқибатида дунёдан ўтганини таъкидлаган.

«Ўлимга нима сабаб бўлмасин, бу — нафақат марҳумнинг яқинлари, балки тизим учун ҳам катта йўқотишдир. Зеро Алишер Ҳошимов оқибатли, меҳнаткаш ва самимий инсон сифатида ҳамкасблар эътиборини қозонган эди», — дея матбуот хизмати сўзларини келтирмоқда нашр.
 

Киритилди: 14:47 18.08.2020. Ўқилди: 5154 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда