Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон БМТ «Ёшлар-2030» стратегиясини жадал амалга ошираётган 10 та давлат қаторига кирди

Ўзбекистон БМТ «Ёшлар-2030» стратегиясини жадал амалга ошираётган 10 та давлат қаторига кирди

Ёшларга оид ислоҳотларни халқаро ҳамжамият ҳам кенг эътироф этаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти «Ёшлар-2030» стратегиясини жадал амалга ошираётган 10 та давлат қаторига кирди.

Ёшлар тараққиёт индексида мамлакатимиз ёшлар сиёсати соҳасида энг тез суръатлар билан ривожланаётган давлат, деб топилди.

Бухоро шаҳри Туркий дунё ёшлари пойтахти, Тошкент шаҳри Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ёшлари пойтахти мақомини олди.

Шу кунларда юртимизда ўтказилаётган Глобал ёшлар фестивалида 30 дан ортиқ давлатдан келган 300 нафардан зиёд ёшлар, 10 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

Президент ушбу форум нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё ёшлари учун самарали ҳамкорлик ва ўзаро тажриба алмашиш майдони бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирди.

Киритилди: 16:11 30.06.2025. Ўқилди: 363 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!