Семинарнинг асосий мақсади – “Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия” лойиҳаси доирасида қурилиш, лойиҳалаштириш ва энергия аудит фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарга ижтимоий соҳа объектларида энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан эълон қилинган тендерларда қатнашиш шартлари, тартиби, талаблари ҳамда тендер ҳужжатларини тайёрлашда нималарга эътибор қаратилиши лозимлигини тушунтириш кўзланган.
Семинарда Тармоқлараро энергия тежаш жамғармаси ижрочи директори Элзод Раҳмонов Лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Тадбирда “Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия” лойиҳаси гуруҳ раҳбари Йилдирим Туркел Лойиҳанинг мақсадлари, амалга ошириш босқичлари, белгиланган режалар ва кутилаётган натижалар ҳақида маъруза қилди.
Маълумот учун:
2022 йил 24 июнда Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро ривожланиш уюшмаси директорлари кенгаши томонидан “Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия” лойиҳасини амалга ошириш учун 143,0 млн АҚШ доллари миқдорида узоқ муддатли қарз маблағларини ажратиш юзасидан қарор қабул қилинган.
“Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия” лойиҳаси республиканинг барча ҳудудларида 2023 – 2028 йиллар мобайнида амалга оширилади. Бу даврда 800 дан зиёд ижтимоий соҳа объектлари энергия самарадор қилиб модернизация ва реконструкция қилинади. Жумладан, дастлабки босқичда 100 дан ортиқ ижтимоий соҳа объектларида реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган.