Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида юқорилади

Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида юқорилади

БМТнинг барқарор ривожланиш ечимлари бўйича бўлими 2019 йилги World Happiness Report йиллик ҳисоботини эълон қилди. Унда Ўзбекистон бир йил олдинги мавқеини яхшилади. Бу ҳақда xs.uz сайти хабар бермоқда.

156 мамлакат жой олган янгиланган рейтингда Ўзбекистон 44-ўриндан 41-ўринга кўтарилган. Мамлакатимиз рейтингда 6,174 баллга эга бўлган.

Рейтингни тузишда мутахассислар аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот даражасини, давлат томонидан фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш даражасини, соғлом турмушнинг давомийлигини, ҳаётий муҳим қарорлар қабул қилиш эркинлигини, саховат ва коррупцияга муносабат даражасини кўриб чиқди

Жорий йилги рейтингда, Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида етакчи ўринни эгаллаб турибди. Рейтингда, Қозоғистон - - 60, Тожикистон - - 74, Беларусь - - 81, Қирғизистон - - 86, Туркманистон - - 87, Озарбайжон - - 90 ўринни эгаллаган.

Рейтингда Финляндия 7,769 балл билан етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда - - Дания, Норвегия ва Исландия мамлакатлари жой олган.

Рейтингнинг энг сўнгги ўринларини Руанда, Танзания, Афғонистон, Марказий Африка Республикаси ва Жанубий Судан мамлакатлари банд этган.

Manba: azon.uz

Киритилди: 22:00 20.03.2019. Ўқилди: 2782 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!