Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон Афғонистонга интернет экспорт қилади

A A A
Ўзбекистон Афғонистонга интернет экспорт қилади

2018 йил 24 июлда “Ўзбектелеком” АК ва Афғонистон Ислом Республикасининг Afghan Wireless Communication Company (АWCC) телекоммуникация оператори раҳбарияти билан музокаралар олиб борган.
 
Учрашувда ҳамкорлик меморандуми имзоланган ва Ўзбекистон/Афғонистон халқаро чегара пунктларида “Ўзбектелеком” АК ва АWCC тармоқлари ўртасида янги халқаро чегара қўшма қурилиши бўйича битим имзоланган.  Ушбу битим Афғонистонга халқаро интернет тармоғи хизматларини экспорт қилиш имкониятини беради.
 
Музокаралар давомида ўзаро телекоммуникация хизматларини тақдим этиш билан боғлиқ техник ва тижорат масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Manba: qalampir.com

Киритилди: 06:46 26.07.2018. Ўқилди: 1342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар