Ўзбекистон Афғонистонда ҳокимият тепасида турган исломий радикал «Толибон» ҳаракати аъзолари билан газ қазиб олиш бўйича шартнома имзолади.
Шартнома Ўзбекистондан Афғонистонда газ қазиб олишга сармоя киритишни назарда тутади. Жараён Афғонистоннинг Жузжон ва Фарёб вилоятларида бўлиб ўтади.
Шартнома ўн йил муддатга тузилган. Ҳужжатни Афғонистон Бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Ғани Барадара Охунда ва Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Исматулла Иргашев имзолади.