Uzbekistan Airways Ҳиндистон ва Покистон чегарасида юзага келган вазият муносабати билан Жануби-Шарқий Осиё ва Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатларига парвозлар йўналишлари вақтинчалик ўзгарганини маълум қилди.
«Парвозлар хавфсизлигини максимал даражада таъминлаш мақсадида, шунингдек, Покистон ва Ҳиндистон чегараси яқинидаги ҳаво ҳудудидан вақтинча ўтишга қўйилган чекловлар сабабли Дели, Мумбай, Бангкок, Куала Лумпур, Пҳукет каби шаҳарлар йўналишидаги рейсларнинг маршрутлари ўзгартирилади», — дейилади хабарда.
Шаҳарлар рўйхати янгиланиши, маршрутларга қўшимча тузатишлар киритилиши мумкин.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, йўналишга қараб саёҳат вақти 1,5 соат ёки ундан ортиққа кўпаяди.