Покистон ва Ҳиндистон чегарасида ҳаво ҳудуди ёпилгани сабаб Uzbekistan Airways парвозлар жадвалига ўзгартириш киритди
Мазкур ўзгаришлар қуйидаги йўналишларга тааллуқлидир:
Тошкент – Деҳли, Мумбай, Лахор, Бангкок, Куала-Лумпур, Пхукет ва ушбу шаҳарлар билан боғлиқ қайтиш йўналишлари.
Баъзи ҳолатларда учиш вақти ўртача 1,5 соатга ёки ундан кўпроқга ошиши мумкин.
Агар рейс бекор қилинса, йўловчиларга яқин саналарга қайта бронь қилиш (жаримасиз) ёки авиабилет суммасини тўлиқ қайтариш имконияти тақдим этилади.