Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

“Uzbekistan Airports” 2024 йилнинг 9 ойи якунларини эълон қилди

“Uzbekistan Airports” 2024 йилнинг 9 ойи якунларини эълон қилди

Жорий йилнинг учинчи чорагида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Ўзбекистон аэропортлари асосий кўрсаткичлар — йўловчи ташиш, хизмат кўрсатилаётган рейслар сони ва юк ташиш ҳажми бўйича қарийб 50% ўсишни кўрсатмоқда.

Хусусан, 2024 йилнинг 9 ойи давомида республика халқаро аэропортлари томонидан 82 637 та рейсга хизмат кўрсатилди, шундан 24 914 таси ички йўналишларда, 57 723 таси халқаро йўналишларда амалга оширилди. Ўтган йилга нисбатан ўсиш 136% ташкил этди. Шунингдек, ҳаво рейсларининг умумий сонидан 53 942 таси резидент авиакомпаниялар томонидан, 28 695 таси эса норезидент авиакомпаниялар томонидан амалга оширилди.

Январдан центябр ойигача Ўзбекистон аэропортлари 9 893 947 нафар йўловчига хизмат кўрсатди. Жумладан, ички рейсларда 1 871 659 нафар, халқаро рейсларда 8 022 288 нафар йўловчи. 2023 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 133% ташкил этди.

Шунингдек, 2024 йилнинг учинчи чорагида 62 067 тонна юк ва почта жўнатмаларига хизмат кўрсатилди, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 121% кўпроқ.

Киритилди: 13:07 09.10.2024. Ўқилди: 1347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!