Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбек амалдорлари қанча ойлик маош олади?

A A A
Ўзбек амалдорлари қанча ойлик маош олади?

ОАВ собиқ совет мамлакатларининг амалдорлари оладиган ойлик маошларни ҳисоблаб чиқди. Журналистлар Ўзбекистонда вазирлар, бош вазир ўринбосарлари, депутатлар ва ҳокимларнинг қанча маош олишларини аниқлаб, эълон қилишди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистондаги давлат хизматчилари ЕТС тарифлар тармоғида маош олади. Ушбу тариф сеткаси бўйича Бош вазир ўринбосари энг юқори иш ҳақига эга - 2 миллион 75 минг 955 сўм. Энг кам ойлик иш ҳақи қонунчилик палатаси депутатлари учун 1 миллион 560 минг 413 сўмни ташкил этади. 
Мамлакатимиз вилоятларининг ҳокимлари 1 миллион 899 минг 783 сўм маош олишади. Шаҳар ҳокимлари 1 милллион 643 минг 329 сўм маош олади. Вазирларга эса 1 миллион 727 минг 665 сўм маош берилади.
Шуни таъкидлаш керакки, махсус иш шароитлари учун иш ҳақига қўшилган устама ҳам мавжуд. Устама иш ҳақининг 20 фоизини ташкил этади. Бундан ташқари, хизмат муддати учун  20-30
фоиз устама қўшилади. Меҳнатни рағбатлантириш коэффиценти 40 фоизни, моддий рағбатлантириш расмий иш ҳақининг 15-25 фоизини ташкил этади. Шундай қилиб, вилоят ҳокимининг энг катта маоши 4 миллион сўмни ташкил этади.

upl.uz

Киритилди: 15:12 01.11.2019. Ўқилди: 22796 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!