Бугун 13 апрель, 2021 йил, сешанба

O'ZB

UzAuto Motors машиналар нархи нега кескин қимматлашганини айтди

UzAuto Motors машиналар нархи нега кескин қимматлашганини айтди

​​Иккинчи авлод Chevrolet Malibu автомобиллари Ўзбекистон бозорида 2017 йил апрель ойидан пайдо бўлди. Ҳар бир янги Chevrolet Malibu русумининг нархи автомобиль модификациясидан келиб чиқиб тасдиқланган ва шу вақтга қадар бирор марта нархи ошмаган.

Икки литр хажмдаги турбомоторли Chevrolet Malibu LTZ Premier Facelift автомобилининг сўнги Premium версияси 2019 йил октябрь ойида сотувга чиқарилди. Ушбу автомобилнинг нархи 2021 йил март ойигача ўзгармади.

Доллар курсининг ўсиши (30%дан кўпроққа), Корея Республикаси вони курсининг долларга нисбатан мустаҳкамланиши (10-15%), пандемия ва бошқа омиллар натижасида логистика нархининг дунё миқёсида ўсиши ушбу автомобиль русуми нархининг янгиланишига асосий сабабларидан бўлди.

Бундан ташқари, Chevrolet Tracker автомобилига янги имкониятлар қўшилди – янгиланган Tracker автомобили аввалги русумлардан ички иқлим назорати, электрон бошқарилувчи хайдовчи ўриндиқлари ва сунъий чармдан ишланган ўриндиқлар ҳамда бошқа қулайликлар иборат Redline мажмуасида тақдим этилган.

Chevrolet Equinox автомобилида RS комплектациясида янгиланиши муносабати билан қуйидаги қулайлик пайдо бўлди:

📌 тўлиқ светодиодли ёритиш жиҳозлари;
📌 мослаштирилган Cruise-назорат тизими;
📌 автотураргоҳдан чиқишда бошқа транспорт воситалари харақати ҳақида огоҳлантириш тизими;
📌 кўринмас зоналар мониторинги;
📌 олди ўриндиқларда хаво алмаштириш тизими;
📌 Premium тоифадаги акустика тизими;
📌 хавфсизликни таъминлаш тизими (йўловчиларни аниқлаш, тўқнашув ҳақида огоҳлантириш, йўл чизиқлари бўйлаб ҳаракатланишда назорат тизими ва бошқалар).

Киритилди: 00:54 08.04.2021. Ўқилди: 4671 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!