Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

UzAuto Motors Cobalt моделини янгилайди

UzAuto Motors Cobalt моделини янгилайди

UzAutoMotors Cobalt автомобили моделини янгилаш ва ишлаб чиқариш учун 2024 – 2026 йилларда 67,4 миллион доллар сарфлайди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 февралдаги қарорида маълум қилинган.

Февралда Ўзбекистонда 2024 йил I чорагига мўлжалланган инвестиция дастурига доир ҳукумат қарори қабул қилинганди. Ҳужжатда мамлакат иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида батафсил ахборот берилган.

Қарорда “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан жами қиймати 948,3 миллион долларлик лойиҳалар (6,5 миллион долларлик ўз маблағлари) амалга оширилиши белгиланган. Шундан тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар миқдори 37,2 миллион долларни ташкил этади.

Қайд этилишича, жорий йил 1 январь ҳолатига мазкур маблағлардан ўзлаштириладиган миқдори 310,1 миллион доллар қолган. Январь–март ойларида ўзлаштирилиши керак бўлган маблағлар эса 43,7 миллион доллар бўлиши прогноз қилинган.

UzAuto Motors Cobalt моделини янгилайди

Компания лойиҳалари орасида Chevrolet Cobalt моделини янгилаш (Cobalt МCМ) ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш масаласи алоҳида ўрин олган. Унга кўра, лойиҳанинг 2024 – 2026 йилларда амалга ошириладиган қисми учун 67,4 миллион доллар сарфланиши ва 150 минг дона Cobalt ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Мазкур маблағлардан 3,8 миллион долларини тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ташкил этади. Лойиҳанинг умумий маблағидан 2024 йил I чоракда ўзлаштириладиган миқдори 3,8 миллион доллар бўлиши белгиланган.

Қарорга кўра, “Ўзавтосаноат” Жиззах шаҳрида қиймати 122,6 миллион долларлик Хитойнинг BYD компанияси электромобил ва гибрид автомобилларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширмоқда.

Шундан 4 миллион доллари “Ўзавтосаноат”нинг ўз маблағлари, 17,6 миллион доллари тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобидан қопланиши белгиланган.

Лойиҳа доирасида 2023—2024 йилларда 50 минг дона BYD ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Бунда жорий йил 1 январь ҳолатига ўзлаштирилмаган маблағлар 89 миллион доллар. 2024 йил I чоракда 21,6 млн доллар ўзлаштириш прогноз қилинган.

“Ўзавтосаноат” амалга ошириши кўрсатилган лойиҳалар ичида ишлаб чиқариш ҳажми ва қувватларини ошириш, янги автомобиль моделларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш масалалари ҳам ўрин олган.

Киритилди: 14:19 04.03.2024. Ўқилди: 16896 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!