Бугун 14 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

«UzAuto Motors» Chevrolet оммабоп моделларининг шартномаларини янгилайди

A A A
«UzAuto Motors» Chevrolet оммабоп моделларининг шартномаларини янгилайди

«Танаффус» давомида компания навбатларни барқарорлаштиришга муваффақ бўлди ва компания 3 мартдан бошлаб Chevrolet Lacetti, Cobalt, Nexia ва Spark автомобиллари учун шартномалар қайта тикланиши ҳақида расман маълум қилади.

Компания пандемия даврини яримўтказгичларнинг глобал танқислиги ва логистик инқироз шунингдек, миллий валюта инфляциясига қарамай, бошқа мамлакатлардаги автомобиль ишлаб чиқарувчилар орасида энг яхши натижалар билан ўтказди: Икки йилда автомобилларнинг умумий қиймати ўзгармади, чет эл валютасида эса ҳатто арзонлашди (14%), завод ўз фаолиятини тўхтатмай, барча иш ўринларини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. UzAuto Motors заводлари фаолиятига 300 дан ортиқ етказиб берувчилар, 100 дан ортиқ савдо ва сервис дилерлик корхоналари ва турдош саноат тармоқларда фаолият юритаётган 200 мингдан ортиқ ходимлар жалб қилинган.

Бундан ташқари, компания 2020 йилда пандемиянинг энг юқори чўққисида барча ишлаб чиқариш рекордларини янгилашга муваффақ бўлди: уч йил ичида ишлаб чиқариш ҳажми 1.8 бараварга кўпайди ва 280 минг автомобилни ташкил этди. Сўнгги уч йил ичида эса 786 мингта автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу аввалги уч йилга нисбатан ишлаб чиқариш 1,8 баробарга ошганини кўрсатади. Компания 2019 йилдан бошлаб давлат имтиёзларидан босқичма-босқич воз кечишни амалга оширди. Бунинг натижасида UzAuto Motors ва тармоқ корхоналари биргина ўтган йилнинг ўзида буджетга 5,36 трлн сўм тўлаган бўлса, бу 2018 йилга нисбатан 3 баробар кўп, сўнгги уч йилда эса 13.11 триллион сўмни ташкил этди.

Аммо глобал логистика инқирози кўплаб ишлаб чиқарувчиларга таъсир ўтказа олди. Агар 2019 йилда автомобиль эҳтиёт қисмларини етказиб бериш муддати 30-40 кун оралиғида тебранган бўлса, битта контейнерни Жануби-Ғарбий Осиёдан Ўзбекистонга олиб ўтишнинг ўртача нархи 4,5-5,0 минг долларни ташкил этган бўлса, Жанубий Корея, Хитой ва Россия денгиз портларидаги тиғизлик ушбу муддатни 6 ойгача чўзилиши ва битта контейнер ташишнинг нархи 12-14 минг долларни ташкил қилди.

Кутилмаган глобал логистика инқирозидан ташқари, хомашё нархларининг кўтарилиши компания аҳволини сезиларли даражада мураккаблаштирди; барча бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчиларни сўнгги икки йил ичида нархларни 20-40% га оширишга мажбур қилди. 2020 йилдан бошлаб хомашё нархи сезиларли даражада ошди, хусусан, пўлат 70 фоизга, мис 64 фоизга, алюминий қотишмалари 76 фоизга, полимерлар 60 фоизга қимматлашди.

Барча факторлар, жумладан, хом ашё ва материал нархининг ошиши, логистика харажатларининг сезиларли даражада қимматлашиши ва бошқа омиллар автомобиллар таннархининг моделга қараб 1,8-3,1 минг долларга ошишига олиб келди.

Бу йил пандемия ва хомашё нархининг ошиши билан боғлиқ глобал инқирозлар билан чекланиб қолмади. Бутун дунё муаммоларига сўнгги пайтларда Евроосиё минтақасидаги геосиёсий вазият ҳам қўшилди. Халқаро нотинчлик вақтида корхоналарда ишлаб чиқариш жараёнини таъминлаш учун таъминот занжири узлуксизлигини таъминлаш мураккаб жараёнлигини ҳисобга олсак, ҳар қандай ҳолатда ҳам корхоналарнинг конвейерларнинг тўхтаб қолишига йўл қўймасдан ишлашини таъминлаш жуда муҳимдир.

Киритилди: 16:40 03.03.2022. Ўқилди: 3159 марта. Фикрлар сони: 5 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!