Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Уйқуда қотиллик қилиш мумкинми?

Уйқуда қотиллик қилиш мумкинми?

Бу ҳақида руҳшунос Шоира Исоқова шундай дейди: Ойпарастлик сомнамбулизм асаб тизими касалликларидан бири бўлиб, бу дард билан оғриган инсонлар уйқу ҳолатида турли ҳаракатларни амалга оширади. Психотерапияда у уйқунинг бузилиши сифатида тавсифланади. Жараён чуқур уйқу фазасидан тўлиқ уйғонилмаган пайтда содир бўлади. Бу ўттиз сониядан ўттиз дақиқагача, камдан-кам пайтларда эса бир неча соатгача чўзилиши мумкин. Касал аксар ҳолларда уйқуда қилган ишларини, уларнинг сабабини эслай олмайди. Мазкур дард омиллари ҳозирча фанга номаълум. Бу тўғрида турли тахминлар мавжуд, холос. Табиийки даволаш усуллари ҳам бир-биридан фарқланадиган йўналишларга бўлинади. Тиббиётда ҳали уларнинг бирортаси муаммонинг тўлиқ ечими сифатида тан олинмаган.

Одатда ойпарастлик билан оғриган инсон беозор ҳаракатларни амалга оширади. Масалан, ўриндан туриш, хона бўйлаб юриш. Аммо шифокорлар ойпарастликда кўплаб элементлардан ташкил топадиган мураккаб ҳаракатлар бажарилганининг ҳам гувоҳи бўлган. Масалан хонани йиғиштириш, овқат пишириш, чой дамлаш, машина ҳайдаш, тушда кўраётган нарсаларни ушлаш кабилар. Бу ҳаракатлар инсон ҳаётда амалга оширадиган одатий ишлардан ташқарига чиқмайди.

Баъзан ойпараст ўзи ва атрофдагилар соғлиги ва ҳаёти учун хавфли ҳаракатларни ҳам амалга ошириши ўзини қўпол ва ваҳшийларча тутиши, бинолар томига чиқиб юриши мумкин.

Шунингдек, психикаси ҳали яхши ривожланмаган, таъсирчан вояга етмаган ёшлар онг остида мустаҳкам ўрнашган видео ўйинлар, фильмлардаги саҳналарини сомнамбулизм ҳолатида такрорлаши эҳтимоли бор.

Азиз ота-оналар, агар фарзандингизда ушбу касаллик белгиларидан бирортасини сезсангиз, дарров мутахассис шифокорга мурожаат қилишигиз шарт ва бу жуда кўп нохуш ҳолатларнинг олдини олишда омил бўлади.

Manba: azon.uz

Киритилди: 12:59 08.05.2019. Ўқилди: 2709 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!