Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўтган ойда дунё бўйича вабодан ўлим даражаси 32%га ошди

Ўтган ойда дунё бўйича вабодан ўлим даражаси 32%га ошди

Ўтган ойда дунё бўйича вабодан ўлим даражаси 32%га ошди.

ЖССТ баёнотига кўра, 1 январдан 23 февралига қадар 23 мамлакатда 70,5 мингга яқин вабога чалиниш ҳолати қайд этилган. Шулардан 808 нафари вафот этган.

Гарчи февраль ойига келиб, касалланиш кўрсаткичлари аввалги ойга нисбатан 14 фоизга камайган бўлса-да, ўлим даражаси бу даврда 32 фоизга ошган.

Мутахассислар фикрича, мазкур эпидемия авж олишига табиий офатлар, иқлим ўзгариши, айниқса, сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларда инфратузилма ёмонлиги ҳамда тиббий хизматлардан фойдаланиш чеклангани каби трансчегаравий омиллар сабаб бўлмоқда.

Киритилди: 16:31 26.03.2025. Ўқилди: 943 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!