USS Minnesota атом сув ости кемаси Тинч океанининг ғарбида жойлашган Гуам оролидаги ҳарбий базага жойлаштирилди. Бу ҳақда АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари маълум қилди.
Ҳужумчи сув ости кемаси торпедалар ва 12 та Тоmahawk қанотли ракеталари билан жиҳозланган. USS Minnesota атом сув ости кемаси сув ости ва денгиз кемаларига қарши курашиш, шунингдек, разведка ўтказиш учун мўлжалланган.
Тhe War Zone нашрининг ёзишича, сув ости кемасининг Гуамга жойлаштирилиши Хитойнинг Тайванга нисбатан агрессив ҳаракатларининг кучайиши билан боғлиқ.