Бугун 19 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ушбу ҳафта Украина келажаги учун ҳал қилувчи бўлади — Еврокомиссия раҳбари

Ушбу ҳафта Украина келажаги учун ҳал қилувчи бўлади — Еврокомиссия раҳбари

Урсула фон дер Ляйен Римда Италия бош вазири Жоржиа Мелони ва АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс билан учрашди. Музокараларнинг асосий мавзуларидан бири Украинадаги уруш бўлди.

Фон дер Ляйенга кўра, мазкур ҳафта Украина келажаги учун “ҳал қилувчи” бўлади. У, шунингдек, Қўшма Штатларнинг тинчлик йўлидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, урушни тўхтатиш йўлида олдинга силжиш зарурлигини эслатди.

Ўз навбатида, Мелони Римдаги ушбу мулоқот туфайли АҚШ ва Евроиттифоқ ўртасидаги муносабатларда дипломатик яқинликка эришиш мумкинлигига умид билдирди.

"Европа ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар — Ғарб бирлиги ва қудратини сақлаб қолмоқчи бўлган томонлар учун муҳим асосдир", — дея қўшимча қилди Италия бош вазири.

Киритилди: 13:14 19.05.2025. Ўқилди: 538 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!