USAID жорий қишда Украинанинг энергия тизимини қўллаб-қувватлаш учун 825 миллион доллар ажратади.
"Бу миқдор агентлик ўтган йили энергия соҳасига ажратган ёрдамидан икки баравар кўп", деди USAID вакили Саманта Пауэр Киевга ташрифи чоғида.
Бундан ташқари, у "Сиз учун реабилитация" беш йиллик реабилитация дастури бошланганини эълон қилди. Ушбу лойиҳа учун 13 миллион доллар, шунингдек, Украинага гуманитар ёрдам учун 237 миллион доллар ажратилди.