Бугун 13 декабрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Урушдан кейинги хароб манзара ёхуд Уинстон Черчилл​нинг ​фавқулодда берилган таклифи ​

Урушдан кейинги хароб манзара ёхуд Уинстон Черчилл​нинг ​фавқулодда берилган таклифи ​

Brexitга олиб келган жараён аслида 1973 йилда Англиянинг Европа Ҳамжамиятига қўшилиш мақсадига эришган консерватив партиялар сафидаги партияларнинг қизиқишидан келиб чиққан.

Улар вақт ўтиши билан, айниқса Маргарет Тетчер даврида Уинстон Черчилл, Гаролд Макмиллан ва Эдвард Хит ҳукуматлари прагматизмидан кўра, тарихга асосланган даъво услубига ўтдилар.

Воқеликда эса улар ўтмиш ва ҳозирги замон мафкуравий иншоотлари ва афсоналарида яшаган. 2014 йилда Борис Жонсон томонидан нашр этилган таржимаи ҳол шундан далолат берадики, Уинстон Черчилл ҳали ҳам Британия консерваторлари учун маълумотлар манбаидир.

Кўпчилик унинг “совуқ уруш”ни бошлаб берган Фултон университетидаги нутқи билан яхши таниш. Аммо ҳозир айни бугунги кунда Британиядаги ички сиёсий муҳит сабаб Черчиллнинг 1946 йилда Цюрих университетида қилган машҳур нутқи ҳақида мулоҳаза юритсак.

У пайтда Черчилл бош вазир эмас эди, чунки аввалги йили сайловчилар ундан юз ўгиришган, аммо 72 ёшида ҳам у нафақат тарихни яхши билган, балки келажакни ҳам кўра билган эди.

 

“ЕВРОПА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ”

Черчилл олдинги ўн йилликлардаги Европа тарихини фожиа деб таърифлайди, аммо фаталистик мафкуралар ёки улар келтириб чиқарган урушлар қитъа меросини, маданият, санъат, фалсафа ва фанга қўшган ҳиссаларини йўқота олмаслигини таъкидлайди.

1946 йилда урушдан кейинги манзара жуда хароб эди: кўп одамлар азоб чекиб, оч қолиб уйлари ва шаҳарларининг вайроналари ичида юрди, аммо инглиз сиёсатдони вақт ўтиши билан Европани ўзгартиришга қодир бўлган фавқулодда муҳим ёрдам воситасини таклиф қилди.

У “ўзига хос Европа Қўшма Штатлари“ иборасини ишлатишдан қўрқмади, шунингдек, файласуф Куденхове-Калергининг “Пан-европа Иттифоқи” ғоялари ва Аристид Брианнинг Европа Иттифоқи лойиҳасини эслаб ўтди. Бу энди ватанпарварлик тушунчасини кенгайтира оладиган, миллатчиликни ажратиб ташлаш ва Европа фуқаролигини шакллантиришга қодир бўлган Янги Европанинг навбати эди.

Ўша пайтда давр ҳар қачонгидан кўра оғирроқ эди, уруш етказган очиқ жисмоний ва маънавий жароҳатлар битмаган давр, аммо Черчилл ўзидан олдинги раҳбар Уилям Гладстоннинг “Муборак унутиш акти“ деб номлаган ғояни қўллаб қувватлади.

Сўнгги пайтларда рўй берган воқеалар туфайли буни амалга оширишнинг иложи бўлмаслиги мумкин эди, аммо вақт ўтиши, европаликларнинг ўтмиш даҳшатларидан юз ўгиришига ёрдам берди.

Бошқача қилиб айтганда, 1953 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлган Черчилл каби малакали тарихчи, халқ ва сиёсатчилар томонидан қилинадиган энг катта хато – юрт келажагига салбий таъсир кўрсатадиган нарсанинг, яъни тарихнинг асирига айланиш керакмаслигини яхши билган.

Шуни қўшимча қилиш керакки, бу нафақат фожиали воқеалар учун балки афсонавий ўтмиш, ҳеч қачон мавжуд бўлмаган ёки тахмин қилинган олтин аср ҳақидаги эҳтиромлар учун ҳам амал қилади.

“Тарихни унутиш уни такрорлашга маҳкум қилади” деган тушунчага дуч келганда, биз Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири айтганидек, ўтмиш яраларидан келиб чиққан нафрат ва қасосларни тортиб олишга қодир эмаслигимизни таъкидлашимиз керак.

Аслида ХVI-ХХ аср ўртасидаги Европанинг тарихи қасос ва шуҳратпарастликка асосланган доимий урушларнинг кетма-кетлигидир. Бир кун келиб, бу занжир узилиши керак ва уни узиш учун Черчилл Европани бирлаштиришни талаб қилади, чунки у Ғарб маданиятининг келиб чиқиши вайронагарчиликка маҳкум бўлганига ишонишдан бош тортади.

Бу инглиз сиёсатчисининг уруш пайтида ўз мамлакатининг ҳаддан ташқари қаршилик кўрсатишида иштирок этган кишини ҳайратда қолдирадиган формуласи оддий ва шу билан бирга қийин: “Адолат, раҳм-шафқат ва кечиримлилик“.

Бугунги кун инглизларининг аксар қисмида Европа оиласига бўлган ишонч йўқ, чунки ҳамма ҳам Европа оиласи борлигига ишонмайди ва улар Кўҳна қитъани Осиё каби тарқоқ ва бирлаша олмайдиган деб билишади.

Европа оиласининг концепцияси Жаҳон урушидан кейинги йилларда ва ҳатто Совуқ Урушдан кейинги йилларда қайта вужудга келди, аммо бугунги кунда бу келишмовчиликлар ўчоғи бўлиб бормоқда, хилма-хиллик энди ютуқ эмас, балки мағрурлик ва ўзини тасдиқлаш учун имкониятдек қаралмоқда.

БРИТАНИЯ ЕВРОПА ЭМАС(МИ?)

Уинстон Черчиллнинг Цюрихдаги нутқи тингловчиларни ҳайратда қолдирадиган бир таклифга ҳам эга: Европа оиласини “қуриш“ борасида биринчи қадам Франция ва Германия ўртасидаги бирлашма бўлиши керак, чунки Европа улар орқали қайта туғилиши мумкин.

Баъзи одамлар Черчиллни Европанинг асосчи-оталари сафида кўрмайдилар, чунки улар унинг ғояларини ғалати деб билишади. Бироқ, Черчиллнинг ушбу нутқини ўқиб чиқишдан келиб чиқадики, “унинг Европаси” - атрофида майда давлатлар тўплами айланадиган катта давлатлар йиғиндиси бўлмаслиги керак эди.

Ушбу нутқнинг энг қизиқ жиҳатларидан бири шундаки, унда XVIII-асрдан бери Британия дипломатияси учун жуда қадрли бўлган “мувозанат“ сўзи бирор марта учрамайди. Шундай қилиб, у келажакдаги Европа Қўшма Штатларида ягона давлатнинг моддий кучи бундан буён аҳамиятсиз бўлиб қолишини ва кичик давлатлар ҳам умумий ишга ўз ҳиссаларини қўшишда тенг бўлиши кераклигини таъкидлайди. Черчилл, шунингдек, баъзи Европа давлатлари иттифоқ тузишни хоҳламасликларини ёки бунга қодир эмасликларини билар эди, аммо бу иттифоқ тузишни режалаштирганларни гуруҳлаш ва мувофиқлаштириш учун ҳеч қандай тўсиқ бўлмади.

Черчилл Франция ва Германияни биргаликда ишлашга чақирди, лекин ўз нутқининг сўнгида Буюк Британия, АҚШ ва ҳатто СССРни янги Европанинг дўстлари ва тарафдорлари сифатида кўрсатди. Айнан мана шундан инглиз сиёсатчиси ўз мамлакатини Европа лойиҳасидан четда қолиши керак деб ҳисоблаган деган хулосага келиш мумкин. Чунки инглизларнинг келажаги қитъа Европасига қараганда дунёдаги энг катта империяга эга бўлган мамлакатда эди. Мустамлака ўтмишига эга алоқалар, барқарор жамоаларни шакллантириш учун етарлича кучли эмас.

ҲОЗИРГИ АҲВОЛ

Гарчи бу нутқда эслаб ўтмаган бўлса ҳам, Черчилл ҳар доим АҚШ билан трансатлантик алоқани, икки мамлакатнинг Иккинчи Жаҳон урушидаги ҳал қилувчи ҳамкорлиги учун ҳам қадрлаган. Аммо ҳақиқат шундаки, бу алоқага президентлар Барак Обама ва Доналд Трампнинг фаолияти катта таъсир кўрсатди. Гарчи изчил маданий алоқалар мавжуд бўлса-да Британия Вашингтон учун ҳозир шунчаки яна бир Европа давлати. Ҳозирда Американинг устувор йўналишлари, ички муаммолар ва Яқин Шарқ ва Осиё-Тинч океанининг геосиёсий ҳудудларига алоҳида эътибор беришдан иборат.

Черчилл, эҳтимол, Британияни ўзининг Европа лойиҳасидан олдинга қўйган бўлиши мумкин, аммо ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда ЕИ бозори Британия савдосининг ўн фоизинигина қамраб оладиган бўлак-бўлак бўлиб тарқалиб кетган янада кичикроқ бозордир. Собиқ бош вазир келажакда ўрнатилиши мумкин бўлган муносабатларга қарамасдан, Европа Иттифоқида Буюк Британия учун бирон-бир афзалликни кўрмаган бўлса, Цюрих нутқини сўзламаган бўлар эди.

Ушбу нутқни таҳлил қилиб шунга амин бўламизки, Черчиллнинг наздида Британия учун кучли Европа Иттифоқи бўлгани маъқул, аммо Буюк Британия иштирокисиз. Ҳозирги Европа Иттифоқининг наздида эса, Британия бунда иштирок этиши керак. Ким ҳақлигини эса албатта олий ҳакам бўлган вақт кўрсатиб беради.

Нурбек Алимов,

Халқаро муносабатлар эксперти

Manba: uza.uz

Киритилди: 07:00 02.12.2019. Ўқилди: 2261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!