Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўртоқ Ким ўта йирик каллакка эга янги ракеталарни синовдан ўтказди

Ўртоқ Ким ўта йирик каллакка эга янги ракеталарни синовдан ўтказди

18 сентябрь куни Шимолий Кореянинг Ракета фанлари бош бошқармаси оғирлиги 4,5 тонна бўлган ўта йирик каллакка эга янги «Хвасон-11да-4,5» тактик баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

«Синов учирилишининг моҳияти ўта йирик каллакка эга ракетанинг 320 кмгача бўлган масофадаги нишонга тегиши аниқлигини тасдиқлашдан иборат эди», — дейилади хабарда. Шу куни кучли стратегик қанотли ракета учирилди. Унинг параметрлари аниқланмаган.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин синовларда қатнашди ва уларнинг натижаларидан мамнун эди. Унинг сўзларига кўра, «бундай синовлар ва қурол-яроғ қувватининг доимий ортиб бориши бевосита КХДР давлат хавфсизлигига ташқи кучлар томонидан жиддий таҳдид билан боғлиқ».

Япония Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Пхенян 18 сентябрь куни Япон денгизи томон 30 дақиқалик оралиқда иккита баллистик ракетани учирди.

Киритилди: 17:48 19.09.2024. Ўқилди: 507 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!