Мактабгача ва мактаб таълими вазири буйруғи билан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари, хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди.
Унга кўра, 9-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:
11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:
Битирув имтиҳонлари (жисмоний тарбия фанидан ташқари) 2024 йил 26 майдан 15 июнга қадар, хусусан:
9-синфлар битирувчилари учун:
11-синфлар учун:
Жисмоний тарбия фани имтиҳонлари (9-синф ўқувчилари учун) 2024 йил 1-6 май кунлари малакали тиббиёт ходимлари назорати остида ўтказилади.
Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификат ҳамда чет тили фанлари бўйича камида B1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар имтиҳондан муайян фандан озод қилинади.
Маълумот учун: 11-синфда ҳар бир ўқувчининг ихтиёрий танловига кўра танлов (вариатив) фанларидан бири якуний давлат аттестацияси ўтказилишидан бир ой олдин ўқувчининг аризасига кўра танланади.
11-синфда ҳар бир ўқувчининг ихтиёрий танлови ва ота-оналарнинг фикрларига асосланиб танлов (вариатив) фанларидан бири якуний давлат аттестацияси ўтказилишидан бир ой олдин таълим муассасаси томонидан танланади;
Танлов фани мажбурий фанлардан ташқари таклиф этилган фанлар орасидан танланади.