Ижтимоий тармоқларда “Ўрикзор савдо мажмуаси ёпилади”, деган хабарлар тарқалди.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий баёнот берди ва мазкур маълумотларни рад этди.
Расмийларга кўра, “Ўрикзор савдо комплекси” МЧЖ тугатилиши ёки унинг фаолияти тўхтатилиши ҳақида ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган.
Аксинча, мажмуа ҳудудидаги барча объектлар ўз ишини белгиланган тартибда, ҳафтасига 7 кун, дам олиш кунларисиз, давом эттирмоқда.
Шунингдек, фуқаролардан фақат расмий манбаларга ишониш сўралди.