Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

“Ўрикзор” бозори фаолияти вақтинча тўхтатилди

“Ўрикзор” бозори фаолияти вақтинча тўхтатилди

Ижтимоий тармоқларда Учтепа тумани Ўрикзор “Строй город” қурилиш бозори бўйича тарқалган хабарга муносабат.

Бугун ижтимоий тармоқлар орқали Тошкент шаҳар Учтепа тумани Тошкент катта ҳалқа автомобил йўли кўчасида жойлашган Ўрикзор “Строй город” қурилиш бозори ўзбошимчалик билан электр энергиясидан узилганлиги бўйича хабарлар тарқалди.

Аслида Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан, “ОЗИҚ-ОВҚАТ СТАНДАРТ КАРТОН” МЧЖга қарашли савдо бинолари ва хоналарида аниқланган ёнғинга қарши камчиликларни ва қонун бузилишларини тўлиқ бартараф этилгунга қадар иш фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисидаги 2025-йил 13-июн кунги 4-1001-2504/48104-сонли иқтисодий иш бўйича Ўзбекистон Республикаси номидан ҳал қилув қарорга асосан, жорий йилнинг 27-июн кунидан “ОЗИҚ-ОВҚАТ СТАНДАРТ КАРТОН” МЧЖга қарашли савдо комплекси (қурилиш маҳсулотлари бозори) Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан, аниқланган ёнғинга қарши камчиликларини қонун бузилишларини тўлиқ бартараф этилгунга қадар, иш фаолияти вақтинча тўхтатилганлигини маълум қиламиз.

Ҳурматли фуқаролар, ҳар қандай асоссиз хабарларга ишонманг. Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан, ноқонуний коррупцион ҳолатларга гувоҳ бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси ФВВ 1101 ишонч телефон рақамларига қўнғироқ қилиб хабар беринг, хабар берган барча фуқароларнинг шахси сир сақланишига кафолат берилади.

Киритилди: 18:18 01.07.2025. Ўқилди: 902 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!