«Данагидан мағзи ширин» – дейди доно халқимиз. Аммо орамизда мевада данак ҳосил бўлмасдан туриб, ўрик ғўрасини (уни довучча ҳам дейишади) паққос туширадиганлар ҳам кам эмас.
Ғўранинг фойдали хусусиятлари нафақат унинг иштаҳа очувчи ёқимли таъмида, балки бу пишмаган мева С витаминига бой ва кам кислоталиликдан азият чекадиганлар учун ошқозон фаолиятини яхшилайди. Аммо кислоталилиги юқори бўлган кишиларга ғўра ейиш тавсия этилмайди. Темир моддасига бойлиги туфайли гемоглобин миқдори паст бўлган кишилар учун ғўра айни муддао! Шунингдек, таркибидаги салицил кислотаси билан ревматизм ҳам даво бўла олади. Қаттиқ бўлишга улгурмаган данаги таркибида саратонга қарши табиий восита бўлган амигдалин мавжуд. Қабзиятдан қийналаётганлар учун ҳам ғўра ниҳоятда фойдали.
Шу ўринда яна бир ажойиб маълумот, Грузияда пишмаган яшил мевалар катта ҳурматга сазовор экан. Улар нафақат ўрик, балки олхўри ва олчанинг пишмаган меваларини ҳам салатларга қўшиб истеъмол қилишар экан.